Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Собиқ бош вазир Али Лораэд 34 йилга қамалди

Собиқ бош вазир Али Лораэд  34 йилга қамалди

Тунисда собиқ бош вазир Али Лораэд терроризмга оид айбловлар бўйича 34 йилга озодликдан маҳрум этилди. Али Лораэд 2011–2013 йилларда ички ишлар вазири, 2013–2014 йилларда эса бош вазир лавозимида ишлаган, шунингдек, у «Ан-Наҳда» партиясининг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Суд ҳукмига кўра, у жангариларни Тунис ташқарисидаги можароли ҳудудларга юбориш билан боғлиқ ишда айбдор деб топилган.

Али Лораэд 2022 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда. Шу иш доирасида яна 7 киши 18 йилдан 36 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2024 йил февраль ойида эса "Ан-Наҳда" партияси раҳбари ва собиқ парламент спикери, 83 ёшли Рошид ал-Ганнуший ҳам 22 йил қамоқ жазосини олган эди.

Киритилди: 10:08 04.05.2025. Ўқилди: 1982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!