Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Собиқ банк ходими, унинг хотини ва фарзандини ўлдирган эркак ўз жонига қасд қилди

Собиқ банк ходими, унинг хотини ва фарзандини ўлдирган эркак ўз жонига қасд қилди

Беларусдаги изоляторда Москвада собиқ банк ходими Михаил Яхонтовнинг ўлдирилишида гумонланиб, сиртдан ҳибсга олинган Aндрей Скрипкин ўз жонига қасд қилди.

Эркак бир кун аввал қўлга олинган ва у Россияга қайтарилиши керак эди, бироқ ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда РЕН ТВ вазиятдан хабардор манбага таяниб.

Собиқ банкир ва унинг рафиқаси ҳамда боласининг шафқатсизларча ўлдирилиши 26 октябрь куни Москвадаги элита турар-жой мажмуасида содир этилган. Яхонтов пичоқлаб ўлдирилган, унинг хотини эса бўғиб ўлдирилган, боланинг бўйни синган.

Марҳум тадбиркор "Смоленск банки"дан маблағларни ўзлаштирганликда айбланиб, олти йил қамоқда ўтирганди. Шу билан бирга, у кредиторларга 19 миллиард рублдан ортиқ қарздор бўлган.

Киритилди: 12:17 28.10.2021. Ўқилди: 3543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!