Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Словакия Украинадан ёрдам эвазига товон талаб қилмоқда

A A A
Словакия Украинадан ёрдам эвазига товон талаб қилмоқда

Коалицион Словакия миллий партияси (SNS) Словакиянинг Украинадан молиявий компенсация олишга ҳақли эканини таъкидламоқда.

Бу ҳақда шанба куни TASR агентлигига партия раиси офиси директори Зузана Шкоптсова маълум қилганини Teraz портали хабар бермоқда.

SNS бош вазир Роберт Фитсони Европа кенгашининг навбатдаги йиғилишида Европа Иттифоқининг Украина ерости бойликлари бўйича улуши масаласини муҳокамага қўйишга ундамоқда.

"Тарихда ҳеч қайси давлат раҳбари президент Зеленский каби АҚШ билан бундай шартнома имзоламаган. Европа Иттифоқининг ёрдами ҳам АҚШ кўрсатаётган ёрдам ҳажмига яқинлашиб қолди. Агар Украина барча ерости бойликларини АҚШга топширса, Европа давлатларига ёрдамни қайтариш имкони бўлмайди", дея таъкидлади Шкоптсова. Унинг фикрича, АҚШга Украина ресурслари бўйича мутлақ ҳуқуқлар берилиши мантиқсиз ва ахлоққа зид кўринмоқда.

Киритилди: 23:28 24.05.2025. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!