Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Словакия Россия газини аввалги миқдорда олишда давом этаётганини маълум қилди

Словакия Россия газини аввалги миқдорда олишда давом этаётганини маълум қилди

Словакиянинг SPP давлат компанияси Reuters агентлигига Россиядан Украина орқали ўтадиган қувур орқали олдинги ҳажмда газ олишни давом эттираётганини билдирди.

16 ноябр куни Австриянинг энергия регулятори ва “Газпром”дан газ импорт қилувчи Австриянинг ОМV компанияси худди шу қувур орқали мамлакатга газ етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди. ОМV баёнотида қайд этилишича, шундай бўлиши кутилган эди ва компания ўзининг барча истеъмолчиларини таъминлашда давом этади.

Австрия ва Словакия Украина ҳудудидан ўтувчи Уренгой-Помари-Ужгород қувури орқали Россия газининг катта ҳажмини импорт қилишни давом эттирган Европа Иттифоқидаги охирги давлатлар эди. Киев жорий йилнинг охирида муддати тугайдиган Россия гази транзити бўйича келишувни узайтириш ниятида эмаслигини маълум қилган.

Австриянинг ОMV компанияси шу ҳафтада “Газпром”нинг шўба корхонасига қарши халқаро арбитраж қарори асосида, 230 миллион евролик даъвони ютиб чиққан эди. ОMV бу суммани газ етказиб бериш учун тўловлардан ушлаб қолишини маълум қилди. Шундан сўнг, “Газпром” Австрияга газ таъминотини тўхтатишини эълон қилди.

Австрия расмийларининг айтишича, мамлакатдаги газ захиралари бутун қиш давомида таъминот учун етарли.

Киритилди: 18:54 17.11.2024. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!