Бу ҳақда Словакия мудофаа вазири Ярослав Наги хабар берди.
"Словакия бегуноҳ украиналикларнинг ҳаётини ҳимоя қилишга ёрдам бермоқда! Биз биринчи тўртта Zuzana гаубицаси Украина Қуролли кучларида Россия босқинчиларидан мудофаа қилиш учун тайёр эканлигини тасдиқлашдан мамнунмиз", — деди Наги.
Zuzana — 155 мм тўпга эга ўзиюрар артиллерия мосламаси. У 40 километргача масофага зарба бера олади.