Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Скоулз: “Афсуски, "Манчестер Юнайтед” бу мавсумда ғолиб бўла олмайди”

Скоулз: “Афсуски, "Манчестер Юнайтед” бу мавсумда ғолиб бўла олмайди”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз “қизил иблислар”нинг бугун старт оладиган янги мавсумдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

“Жозе Моуриньо кетадими, йўқми, билмайман. У тажрибали мураббий, ҳар хил вазиятларни кўрган. Жозе ҳозир қийин вазиятда ва у бу вазиятдан чиқиб кетиши керак.

Ҳозирги “Манчестер Юнайтед”нинг даражаси “Манчестер Сити” ёки “Ливерпул”никидек эмас. Умид қиламанки, бу фикрим хато бўлиб чиқади. Аммо ўйлашимча, “Манчестер Юнайтед” бу мавсум ғолиблик учун даъвогарлик қила олмайди”, деди Скоулз.

Киритилди: 10:34 10.08.2018. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!