«Майнц» стадионининг яқинидан авиабомба топилди.
Чоршанба куни «Мева Арена» стадиони яқинида 2-жаҳон урушида портламай қолган ярим тонналик бомба топилди, деб хабар бермоқда Sport1.
Бомба жума куни зарарсизлантирилди. Шунингдек, ҳудуднинг 4600 га яқин аҳолиси вақтинчалик эвакуация қилинган.
Майнцликлар 28 апрел, якшанба куни Бундеслига 31-тур доирасида «Кёлн»ни қабул қилади.