АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Жулианн Смит “Politico” нашрига интервьюсида Хитой Украина можаросида бетараф мамлакат эмаслигини таъкидлаб, жумладан, шундай деди:
– Хитой бу ҳолатда ўзини мутлақо бетараф, дея олмайди. ХХР амалда Россия томонини танламоқда. АҚШ Хитойнинг Россияга етказиб бераётган маҳсулоти ҳажми ортиб бораётганини кузатиб турибди. Бу товарлар орасида микроэлектротехника, дрон технологияси ва нитроцеллюлоз ҳам бор.