Бу воқеа Канадада бўлган...
Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти. Қария айбини инкор қилмаяпти, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини айтиш билангина ўзини оқлашга харакат қиляпти.
Судья унга:
– Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, – деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.
Суд залида сукунат ҳукмрон...
Бироздан кейин судья мажлис иштирокчиларига қарата шундай деди:
– Ҳаммангизга ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти.
Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни судья қарияга берди…