Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто РИА Новости агентлигига берган интервьюсида, агар НАТО 2021 йилда Россия билан хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги шартнома лойиҳасини муҳокама қилганида, ҳозирги вазият юзага келмаслиги мумкинлигини айтди.
Агентлик маълумотларига кўра, дипломат бу муҳокама бўлмаганидан афсусда эканини билдирган.
“Балки ҳозир айтаётган гапларим мантиққа тўғри келмас, лекин мен бу мулоқотлар бўлишини истардим. Чунки агар улар содир бўлганида, биз ҳозирги ҳолатда бўлмаслигимиз мумкин эди, - деди Сийярто.