"Хорижий махсус хизматлар венгриялик журналистлар иштирокида менинг телефон мулоқотларимни тинглаб келаётгани анчадан буён маълум. Бугун улар “муҳим кашфиёт” қилишди, мен омма олдида нима десам, телефонда ҳам худди шуни гапиришимни исботлашди. Қойилмақом иш! Биз тўрт йилдан бери санкциялар Россияга қараганда Европа Иттифоқига кўпроқ зарар келтираётган муваффақиятсизлик эканини айтиб келмоқдамиз", — деб ёзди Венгрия ташқи ишлар вазири Facebook'даги саҳифасида.
Аввалроқ Полшанинг FrontStory нашри Петер Сийяртонинг Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан телефон мулоқоти ёзувларига асосланган суриштирув материалини эълон қилган эди.
Суҳбатда Венгрия ТИВ раҳбари Лавровга айрим шахслардан, жумладан, миллиардер Алишер Усмоновнинг қариндошларидан Евроиттифоқ санкцияларни олиб ташлашда кўмаклашишга ваъда берган, шунингдек, россиялик ҳамкасби билан Европа Иттифоқи тузилмаларидаги ёпиқ муҳокамалар тафсилотларини ўртоқлашган.