Президент фармонига ko’ra, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди.
🔹 мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади;
🔹 бунда сиртқи таълимга қабул барча йўналишларда тугатилади;
🔹ҳозир ўқиётган юқори босқич талабалари ўқишини сиртқида давом эттираверади;
🔹 сиртқининг ўрнига кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади. Бу кўпроқ масофавий таълим шакли бўлиши мумкин. Шунингдек, мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (парт-тиме эдуcатион) бўйича ўқитишга рухсат берилади;
🔹 олийгоҳларда муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
🔹 магистратура босқичида муқобил таълим шаклида ўқитишга рухсат берилади.