Бугун 25 февраль, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Сирлар очилмоқда: “Президент мени куйлашим учун эмас бошқа нарсага чақирган эди...”

Сирлар очилмоқда: “Президент мени куйлашим учун эмас бошқа нарсага чақирган эди...”

“Ўшанда рад жавобини берганим учун уйимга яёв қайтиб келгандим. Улар мени олиб бориб қўйишдан бош тортишган эди”, деб эслайди хонанда.

Украиналик қўшиқчи Олга Полякова Виктор Янукович президентлиги даврида давлат раҳбарига жинсий хизмат кўрсатиш учун олиб кетилганини маълум қилди, деб хабар берди “Gordonua.com”га таяниб “news.rambler.ru”.

Полякованинг таъкидлашича, у бир пайтлар маданият вазирининг мамлакат президенти Виктор Януковичнинг дала ҳовлисида чиқиш қилиши ҳақидаги таклифини қабул қилган. Хонанда рози бўлган, аммо бу таклиф ортида бошқа мақсад борлигини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган.

Айтишича, ўша пайтдаги маданият вазири хонандага аслида нима иш қилиши кераклигини хонанда айтилган манзилга келганидан сўнг турли хил ишоравий сўзлар билан тушунтирган.

Хонанда унга ушбу таклифни берган Маданият вазирининг исмини айтишдан бош тортган. Аммо нашрнинг хабар беришича, Янукович президентлиги даврида Маданият вазирлигига Михаил Кулиняк ва Леонид Новохатько раҳбарлик қилган.

Киритилди: 20:45 16.01.2020. Ўқилди: 13556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!