Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар тўхтатиб қолинди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний айланувига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада, олдиндан тезкор кузатувга олинган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси Гулистон шаҳрига кириш кўприги остида тўхтатилиб, юкхонаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 43 млн. сўмлик, жами 144 дона “Женшен” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.