Шавкат Мирзиёев ҳузурида 5 май куни бўлиб ўтган йиғилишда қуйидаги таклифлар билдирилди:
▪️Экинларни ерларнинг тупроқ-иқлим хусусиятидан келиб чиқиб етиштириш, чўл ҳудудларда ғалла, сабзавот ва картошка ҳосилдорлигини ошириш.
▪️Суғориш тармоқларини таъмирлаб, икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш.
▪️Оқолтин, Гулистон ва Боёвут туманларидаги 9 минг гектарда 3 та йирик чорвачилик мажмуасини ишга тушириш, 7 минг гектарда янги технология асосида пахта етиштириш.
▪️10 минг гектар боғ ва токзордан 2 минг гектарини янгилаб, хорижда харидоргир мевалар етиштириш.
Президент ушбу таклифларни маъқуллаб, ҳосилдорликни ва аҳоли бандлигини таъминлаш, озиқ-овқатга бўлган ички талабни тўлиқ қоплаш, қайта ишлаш ва экспорт қувватларини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.