Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда оғир турдаги жиноят содир этган шахс қидирилмоқда

Сирдарёда оғир турдаги жиноят содир этган шахс қидирилмоқда

Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар Обод юрт маҳалласида Самарқанд кўчаси 8-уй, 7 хонадонда яшовчи 1975 йилда туғилган Холтўраев Йўлдошали Ашурович оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, буғдой рангли, озғиндан келган, эгнида сариқ-кўк чизиқли кўйлак, қора рангли шим ва оёғида қора рангли туфли бўлган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 102 қисқа рақами, 67.343-52-22, 67.343-51-11, 78.221-02-73, 67.350-11-02, 88. 908-22-00

Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Киритилди: 09:11 16.10.2024. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!