ИИВнинг маълумотига кўра, сўнгги вақтларда ёшлар ўртасида ўзини маълум бир ҳайвон қиёфасида акс эттирувчи аксессуарлардан фойдаланган ҳолда ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш — квадроберлик субмаданияти намоён бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, бундай ҳаракатлар Тошкент шаҳрида ҳам кузатилган. Хусусан, 10 октябрда ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилган, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” итнинг ҳаракатларига тақлид қилган ҳолда йўловчиларга ҳужум қилган.
Ушбу ғайриоддий маданиятнинг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида "квадробер"лик билан шуғулланётган болаларнинг ота-оналарига жавбгарлик белгиланмоқда.
Яъни "квадробер" болаларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, БҲМнинг 5 баробаригача (1миллион 875 минг сўмгача) жарима тўлайди.
Маълумот ўрнида: Экспертларнинг фикрича, квадроберлик бола ўзига ҳайвонларнинг агрессив ҳаракатларини қабул қилишига, ўзини ва атрофдагиларни жароҳатлашига, боланинг ҳали тўла шаклланмаган психикасига зарар етишига ҳамда унинг жамиятдан ажралиб қолишига олиб келиши мумкин.