7 декабрь куни Сирдарё вилоятида Нехиа ҳайдовчиси устунга урилиши оқибатида 200 хонадон электрсиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тунги соат 00:40 да вилоятнинг Янгиер шаҳридаги "Янгиер" подстанциясидан чиқувчи 10 кВли темир-бетон устунга фуқаро бошқарувидаги автомашина урилиб, таянчга шикаст етказган. Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудуддаги 200 та хонадоннинг электр таʼминотида узилиш кузатилган.
Мазкур носозлик Янгиер шаҳар электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан соат 05:00 да тўлиқ бартараф этилиб, ҳудуддаги истеъмолчиларга электр энергияси барқарор етказиб берилиши таъминланган.