Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Сирдарёда “Камаз” ёниб кетди

A A A
Сирдарёда “Камаз” ёниб кетди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида “Камаз” юк машинаси ёниб кетган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 9 июл куни содир бўлган.

Шу куни соат 22:08 да М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Мирзаобод тумани “Оқолтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган “Камаз” юк машинасида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, юк машинасининг салон қисми, 4 та баллони ҳамда кузови қисман ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 22:36 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

“Барча ҳайдовчилардан, автомашиналарини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишларини ва йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Киритилди: 17:01 10.07.2024. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!