Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда "Камаз" ва "Кобалт" тўқнашди. Бир киши вафот этган

Сирдарёда "Камаз" ва "Кобалт" тўқнашди. Бир киши вафот этган

Жорий йилнинг 24 март куни соат 02:30 да Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 6-км.да “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳайдовчи Ф.М. “Кобалт” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Ш.Қ. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиши натижасида ЙТҲ содир бўлган. 
Натижада “Кобалт” русумли транспорт воситасининг йўловчиси А.А. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз" дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

 

Киритилди: 08:31 25.03.2020. Ўқилди: 2519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!