Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги «Қарапчи» маҳалласида яшовчи 13 яшар, 7-синф мактаб ўқувчиси ақли заиф қариндошини ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда Qitmir muxbir телеграм канали хабар берди.
Воқеа 2024 йилнинг 18 октябрь куни 16:30 да ҳудуддаги дала майдонида содир бўлган. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг aniq.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.