Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сирдарё вилояти "Ҳудудий электр тармоқлари" куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрди?

A A A
Сирдарё вилояти "Ҳудудий электр тармоқлари" куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрди?

Бу саволга "Жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик, янги электр тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида жавоб изланди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё вилояти ҳудудий филиали директори Абдухалил Хайдаровнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида вилоятда 1 731 километр электр узатиш тармоқлари ва 715 дона трансформатор пункти жорий, 900,5 километр тармоқ ва 322 та трансформатор мукаммал таъмирланган.

Шунингдек, вилоятдаги 102 та маҳаллада олиб борилган реконструкция ишлари давомида 4 652 дона темир-бетон устунлар, 248 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 110 та трансформатор пункти реконструкция қилинди, айримлари янгиланди.

Электр энергия таъминотида кузатилиши мумкин бўлган узилишларни бартараф этиш учун 75 та паст кучланишли трансформатор, 20 тонна трансформатор мойи, 4,9 тонна очиқ сим, 16,8 километр кабель, 100 дона кабель муфталари, 252 дона автомат, 567 дона рубилниклардан иборат қурилма ва зарур материаллар захираси яратилган.

Киритилди: 13:21 28.11.2023. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!