Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сингапурда онлайн фирибгарларга антиқа жазо жорий этилди

Сингапурда онлайн фирибгарларга антиқа жазо жорий этилди

Энди Сингапурда онлайн фирибгарларнинг думбасига қамчи билан урилади, деб хабар беради The Washington Post

Расмийлар кибержиноятчиликнинг кўпайиши сабабли бу қарорни қабул қилишди ва энди жарима ва қамоқ жазосидан ташқари, онлайн фирибгарлар ҳам калтакланади.

Энг кам зарбалар сони олтита, жиддийроқ жиноятлар содир этганлар эса 24 тагача жазо олади.

Уриш учун узунлиги 60 дан 120 см гача, қалинлиги 4 дан 13 мм гача бўлган ротанг ёки бамбукдан ясалган эгилувчан таёқлар ишлатилади. Нашрда шунингдек, 50 ёшдан ошган аёллар ва эркакларга калтак урилмаслиги ҳақида хабар берилган.

Нашрнинг таъкидлашича, биргина 2025 йилнинг биринчи ярмида Сингапурда ўн минглаб интернет фирибгарлиги ҳолатлари қайд этилган. Straits Times маълумотларига кўра, 2020 йилдан бери жиноятчиларнинг ҳаракатларидан етказилган умумий зарар 3,88 миллиард долларни ташкил этган.

Киритилди: 21:50 06.11.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!