Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Синдзо Абэ бошчилигидаги Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Синдзо Абэ бошчилигидаги Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Япониянинг эндиликда собиқ бош вазири Синдзо Абэ ҳукумати 16 сентябрда Либерал-демократик партия раиси Ёсихидэ Суга бош вазир лавозимига киришиши олдидан тўлиқ таркибда истеъфога чиқди.

Яқин соатларда Япония парламенти янги бош вазир лавозими учун овоз беради. Одатда ушбу лавозимни ҳукмрон Либерал-демократик партия раиси эгаллайди. У сўнгра янги ҳукумат таркибини эълон қилади. Таъкидланишича, ҳукуматдаги муҳим лавозимларда Абэ ҳукуматига кирган вазирларнинг ўзи қолади. 

Гап ташқи ишлар вазири (Тосимицу Мотэгининг ўзи қолади), молия вазири (Таро Асо), давлат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири (Кадзуёси Акаба), Олимпиада ва Паралимпиада ишлари бўйича вазир (Сэйко Хасимото), мамлакат иқтисодиётини тиклаш бўйича вазир (Ясутоси Нисимура), иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири (Хироси Кадзияма) каби лавозимлар ҳақида бормоқда.    

Бироқ мудофаа вазири лавозимини Синдзо Абэнинг укаси Нобуо Киси эгаллаши кутилмоқда. Бу лавозимни эгаллаган Таро Коно давлат хизмати ислоҳотларини ўтказиш учун масъул бўлади.

Суга 14 сентябрда партия раиси сайловларида катта устунлик билан ғалаба қозонганди. У саломатлиги ёмонлашгани сабабли истеъфога кетишга мажбур бўлган Синдзо Абэнинг иқтисодий сиёсатини давом эттиришга, пандемия вақтида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар қабул қилишга ваъда берган. 

65 ёшли Синдзо Абэ август охирида бош вазир лавозимини тарк этишини эълон қилган. У ўз қарорини соғлиғидаги муаммолар билан тушунтирган. Маълумотларга кўра, Абэ ярали коллитдан азият чекади. 

Киритилди: 09:46 16.09.2020. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!