Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Silk Road Samarkand" мажмуасида "Duty free" дўкони очилди

"Silk Road Samarkand" мажмуасида "Duty free" дўкони очилди

Самарқандда, "Silk Road Samarkand" халқаро сайёҳлик мажмуасида жойлашган "Боқий шаҳар" тарихий ва этнографик боғида "Duty free" дўкони очилди. Дўкон чет эл фуқаролари учун ички ҳудудда фаолият юритади.

Дўконга лицензия тақдим этиш маросимида "Silk Road Samarkand" мажмуаси раҳбарлари, Божхона қўмитаси вакиллари, Сайёҳлик полицияси ва AeroHoreca вакиллари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, мажмуада яна иккита дўкон очилиши режалаштирилган. Бу дўконлар Silk Road by Minyoun ва Samarkand Regency Amir Temur меҳмонхоналарида бўлади.

Маълумот учун, "Duty free" дўконларида товарларни шахсни тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, қайтиш чиптаси тақдим этилгандан сўнг сотиб олишингиз мумкин. Мижозларга Самарқанд халқаро аэропортидан жўнаб кетаётганда сотиб олинган товарлари қадоқланган равишда топширилади.

Киритилди: 18:22 24.02.2023. Ўқилди: 2966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!