Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири ушланди

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири ушланди

Австралия полицияси Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожир Нарвид Акрам эканини маълум қилди. Бу ҳақда ABC хабар берди.

Телеканал хабарига кўра, Нарвид Акрам Сиднейнинг жануби-ғарбида яшаган, ҳозирда полиция унинг уйида тинтув ўтказмоқда.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари отишмани уюштирган иккинчи шахс Австралияда яшаб келган, жазоирлик мигрант эканини хабар бермоқда, аммо бу ҳали расман тасдиқланмаган.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди ва буни Австралияда “антисемитизмнинг авж олиши оқибати” деб атади.

Киритилди: 21:34 14.12.2025. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!