Бугун, 16 июн куни Самарқанд халқаро аеропортида “Лоонг Аир” авиакомпаниясининг Сиан шаҳридан биринчи мунтазам парвози кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Шенси провинсиясининг маъмурий маркази бўлган Сиан шаҳри 2013-йилда Самарқанд билан биродарлашган шаҳарга айланган.
Буюк ипак йўли айнан Сиан шаҳридан (қадимги номи Чанг Ан) бошланган эди.
Сиан – Самарқанд – Сиан йўналиши бўйича авиақатновнинг йўлга қўйилиши Хитой ва Ўзбекистоннинг энг муҳим тарихий ва маданий марказларининг туризм салоҳиятини кенгайтиришга ва сайёҳлар оқимини оширишга, шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга ёрдам беради