Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Си Цзинпин Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан боради

Си Цзинпин Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан боради

Хитой раиси Си Цзиньпин 8-9 июнь кунлари КХДРга давлат ташрифи билан боради.

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг Халқаро алоқалар бўйича идорасининг баёнотига таяниб хабар берди.

"Корея Меҳнат партияси бош котиби ва Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат ишлари бўйича раиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин 8-9 июнь кунлари Корея Халқ Демократик Республикасига давлат ташрифи билан боради", дейилади баёнотда.

Бўлажак ташриф тафсилотлари ва кун тартиби ҳали ошкор қилинмаган.

Киритилди: 11:51 05.06.2026. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!