Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Си Цзиньпин: "Савдо урушида ҳеч ким ғалаба қозонмайди"

A A A
Си Цзиньпин: "Савдо урушида ҳеч ким ғалаба қозонмайди"

Савдо урушларида ғолиблар бўлиши мумкин эмас. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин бунга эътибор қаратди.

Пекинда Испания Бош вазири Педро Санчес билан бўлиб ўтган учрашувда Хитой раҳбари Цзиньпин шу ҳақда гапириб ўтди.

"Савдо урушларида ғолиблар йўқ, агар сиз ўзингизни тинчликка қарши турибман деб ўйласангиз, у ҳолда ўзингизни изоляция қилинган ҳолда топасиз" - деди Цзиньпин.

"Хитой ва Европа Иттифоқи ўз халқаро мажбуриятларини бажариши, иқтисодий глобаллашув ва халқаро савдо муҳитини биргаликда ҳимоя қилиши, бир томонлама босимга биргаликда қарши туриши, нафақат ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши, балки халқаро адолатни таъминлаши, шунингдек, халқаро қоидалар ва тартибни ҳимоя қилиши керак" - дея қўшимча қилди Хитой раҳбари.

Киритилди: 13:18 11.04.2025. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!