Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
“Сиз билан яхши иш муносабатлари ва шахсий дўстликни юксак қадрлайман ҳамда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни доимий равишда ривожлантириш, шунингдек, муштарак тақдирли хитой-ўзбек ҳамжамиятини барпо этишга янги суръат бағишлаш учун ҳамкорликни давом эттиришга тайёрман”, дейилади Хитой Раисининг телеграммасида.
Шунингдек, Си Цзиньпин сўнгги йилларда Хитой-Ўзбекистон муносабатлари тезкор ривожланишга эришганини, турли соҳалардаги ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланганини таъкидлаган.