Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Си Цзинпин КХДРга боради

Си Цзинпин КХДРга боради

Корея Марказий ахборот агентлиги хабар беришича, Хитой Раиси Си Цзинпин 8-9 июн кунлари мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг таклифига биноан КХДРга давлат ташрифи билан боради. Хитой раҳбари охирги марта 2019 йил бу давлатга келган.

"Корея Меҳнат партияси бош котиби ва Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат ишлари бўйича раиси ўртоқ Ким Чен Иннинг таклифига биноан, Хитой Коммунистик партияси бош котиби ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин 8-9 июн кунлари КХДРга давлат ташрифи билан боради", дейилади хабарда.

Март ойида Ким Чен Ин Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланишини таъкидлаган эди.

Шимолий Корея раҳбари Си Цзинпинга Корея Меҳнат партияси бош котиби этиб қайта сайлангани муносабати билан табриклагани учун миннатдорчилик билдирган.

Ким Чен Ин хитойлик ҳамкасбининг табрикномаси у ва партиянинг барча аъзолари учун қўллаб-қувватлаш ва далда белгиси эканлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 14:32. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!