Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Швейцариянинг Алп тоғларида жойлашган қишлоқ кўчки остида қолди

Швейцариянинг Алп тоғларида жойлашган қишлоқ кўчки остида қолди

Хабарларга кўра, деярли 4000 метр баландликдаги Бичҳорн чўққиси остида музликнинг бир қисми ажралиб тушиши натижасида пастга муз, қор ва тошлардан иборат кўчки оқиб тушди. Бу масса тахминан 1500 метр баландликда жойлашган Блаттен қишлоғигача етиб борди. Қишлоқнинг бир қисми кўчки остида қолди.

Бу ҳодиса маҳаллий аҳоли учун кутилмаган ҳолат эмас эди, геологлар ва қутқарув хизмати кўмагуда бунга олдиндан тайёргарлик кўрилганди. Блаттен қишлоғининг тахминан 300 нафар аҳолиси бир ҳафта аввал эвакуация қилинган эди.

Киритилди: 12:49 29.05.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!