Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги урушни тугатиш бўйича Хитой-Бразилия тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватлади. Reuters хабарига кўра, Швейцария Хитой-Бразилия дипломатик саъй-ҳаракатларини тинчликка эришиш йўлидаги амалий қадамлар деб билади.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Швейцарияни кескин танқид қилди ва Хитой-Бразилия режаси можарони ҳозирги ҳолатида музлатишни назарда тутаётганини ва бу шунчаки диалог иллюзияси, кенг қамровли, адолатли тинчлик ўрнатишни қийинлаштираётганини айтди.
Киев барча тинчлик ташаббуслари Украина ҳудудий яхлитлигини тиклашни ўз ичига олишини талаб қилмоқда.