Швейцария Иқтисодиёт бўйича давлат котибияти раҳбари Хелен Будлигер-Артиеда АҚШ элчиси Скотт Миллернинг кўпроқ Россия активларини музлатиш зарурлиги ҳақидаги баёнотини рад этди.
“Биз АҚШ ва барча ҳамкор давлатларга доимо айтамиз: “Агар сизда амалда бўладиган таклифлар бўлса, уларни тақдим этинг. Биз уларни кўриб чиқамиз." Ҳозиргача биз америкаликлардан биронтасини ҳам олмадик ”, деди у Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида.
Будлигер-Артиеданинг таъкидлашича, Россиянинг Швейцариядаги активлари ҳажмини баҳолаш маҳаллий ҳокимият органлари билан маслаҳатлашмасдан амалга оширилган ва расмий эмас.