Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Швейцария аҳолини 10 миллион киши билан чеклаш ташаббусини рад этди

Швейцария аҳолини 10 миллион киши билан чеклаш ташаббусини рад этди

Швейцария фуқаролари мамлакат аҳолиси сонини 10 миллион киши билан чеклашни назарда тутувчи ташаббусни референдумда қўллаб-қувватламади. Le Temps газетаси маълумотига кўра, овозларнинг 83 фоизи саналгандан кейин ташаббусга қарши овозлар улуши 55 фоизга етган.

Мазкур ташаббус муаллифлари парламентдаги энг йирик сиёсий кучлардан бири бўлган ўнг қанот консерватив Швейцария Халқ партияси (SVP) эди. Улар аҳоли сонини чеклаш орқали оммавий миграция оқибатларини юмшатиш мумкинлигини таъкидлаган.

Лойиҳага кўра, агар Швейцариянинг доимий аҳолиси 2050 йилга бориб 9,5 миллион кишидан ошса, ҳукумат ва парламент бошпана бериш қоидаларини қайта кўриб чиқиши ҳамда айрим халқаро шартномаларга ўзгартиш киритиши лозим эди.

Шунингдек, таклифда бу чоралар самара бермаган тақдирда, Швейцариянинг Европа Иттифоқи билан шахсларнинг эркин ҳаракатланиши тўғрисидаги келишувдан чиқиши ҳам кўзда тутилган эди. Ушбу келишув Европа Иттифоқи ва Швейцария фуқароларига бир-бирининг ҳудудида яшаш ва ишлаш имконини беради.

Ҳозирги кунда Швейцария аҳолиси тахминан 9 миллион кишини ташкил этади. Европа Иттифоқи билан эркин ҳаракатланиш тўғрисидаги битим 2002 йилдан бери амал қилиб келмоқда. Шу вақтдан буён мамлакат аҳолиси асосан миграция ҳисобига қарийб 1,7 миллион кишига кўпайган.

Киритилди: Бугун 19:33. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!