Швециянинг ароқ ишлаб чиқарувчиси Absolut ва унга эгалик қилувчи Франциянинг Pernod Ricard концерни Россияга етказиб беришни қайта тиклади, деб хабар берди Kristianstadsbladet газетаси.
Нашрнинг ёзишича, махсус операция бошланганидан кейин «Pernod Ricard Украинада ҳам, Россияда ҳам ўз ходимлари манфаатларини кўзлаб иш тутган».
Газетанинг ёзишича, Россия Федерациясига етказиб бериш тўхтатилгандан сўнг, омборларда Absolut заҳиралари бўлган, аммо ҳозирда жавонлар бўш.