Бугун 6 февраль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Швецияда юз берган отишмада 10 га яқин одам ҳалок бўлди

Швецияда юз берган отишмада 10 га яқин одам ҳалок бўлди

Швеция марказидаги Эребру шаҳридаги болалар мактаби ёнида жойлашган катталар таълим марказида отишма содир этган шахс полиция маълумотларига кўра ўлдирилган, дея хабар беради ВВС.

Шаҳар полицияси раҳбари Роберто Эйд Форест воқеа натижасида тахминан 10 киши, жумладан, ҳужумчининг ўзи ҳам ҳалок бўлганини тасдиқлади. Полиция қурбонларнинг аниқ сонини ҳали эълон қилмаган.

Отишмачи ҳақида маълум бўлган нарса шундаки, у аввал полицияга таниш бўлмаган ва бирон бир уюшган жиноий тўдага аъзо ёки алоқадор бўлмаган. Полиция ҳозирча ҳужумнинг террорчилик мотивини ҳам топмаган.

Шошилинч чақирилган матбуот анжуманида Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон қурбонлар сони бўйича таълим муассасасида содир бўлган отишма мамлакат тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса эканлигини айтди.

Расмийлар шаҳар аҳолисини бошқа ҳужумларни кутишга ҳеч қандай асос йўқлигини, шунинг учун эртага эрталаб болаларни ҳар доимгидек қўрқувсиз мактабга жўнатиш мумкинлигига ишонтирди.

Эребру - аҳолиси сони бўйича Швециянинг олтинчи муниципалитети бўлиб, у ерда тахминан 125 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида юз берган. Отишма жойига полиция, шифокорлар ва қутқарувчилар юборилган, расмийлар аҳолини ҳудуддан узоқроқда бўлишга чақирган.

Воқеа жойидан олинган кадрларда ўнлаб қуролланган полициячилар, кўплаб тез ёрдам машиналари ва фавқулодда хизматлар автомобилларини кўриш мумкин.

Киритилди: 16:25 05.02.2025. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!