Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Швеция Ливандаги элчихонасини ёпди

Швеция Ливандаги элчихонасини ёпди

Ливан пойтахти Байрутдаги Швеция элчихонаси вақтинча ёпилади. Ходимлардан Кипрга боришни сўралди. Бу ҳақда Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём маълум қилди.

“Сабаби шундаки, минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ниҳоятда хавотирли ва можаро авж олиш хавфи бор”, дейди вазир.

Швециянинг Байрутдаги элчихонасида олти киши ишлайди. Биллстрём ходимлар Ливанни қандай, қачон ва қанча муддатга тарк этишларини тушунтирмади.

Тахминларга кўра, гап август ҳақида кетяпти, аммо бу муддат хавфсизлик ҳолатига қараб узайтирилиши мумкин.

Киритилди: 04:30 04.08.2024. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!