Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шўрчи ва Денов туманларида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган дўконлар фош этилди

Шўрчи ва Денов туманларида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган дўконлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи туманида фаолият юритувчи “J.A.” оилавий корхонаси сотувчиси Ш.Э. фуқаро Т.А.га қалбаки акциз маркали 200 дона “В10” номли алкоголь маҳсулотини 4,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, корхона омборхонасида сотиш учун тайёрлаб қўйилган жами 2 968 дона қалбаки акциз маркали алкоголли маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезор тадбирда “Ж.М.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида 1 278 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 250 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:06 23.05.2024. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!