Шри-Ланка шарқида нефть цистерналарини олиб кетаётган поезд ёввойи филлар подаси билан тўқнашиб кетди.
Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса жума куни эрта тонгда Шарқий провинциядаги Батикалоа-Коломбо йўналишида содир бўлган. Тўқнашув натижасида икки фил ҳалок бўлди, бир қанча ҳайвонлар жароҳатланди. Локомотив ва тўртта нефть баки рельсдан чиқиб кетган, улардан иккитаси ағдарилиб кетган. Поездлар ҳаракати тўхтатилди ва авария оқибатларини бартараф этишга бир неча кун керак бўлади.
Шри-Ланкада филлар муқаддас ҳисобланган ва қонун билан ҳимояланган бўлса-да, мамлакатда ҳар йили 200 га яқин ҳайвонлар, асосан, поездлар билан тўқнашувлар ва ўз ерларини ҳайвонлар ҳужумидан ҳимоя қилган фермерларнинг ўлдиришлари натижасида нобуд бўлади. Ҳар йили 50 га яқин Шри-Ланкалик ҳайвонлар яшайдиган жойлар яқинида қурилган уйларига фил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлади. Расмий маълумотларга кўра, Шри-Ланкадаги филлар сони 7 мингга яқин.