Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шри-Ланкада паранжи кийиш тақиқланади

Шри-Ланкада паранжи кийиш тақиқланади

Шри-Ланка ҳукумати паранжи кийишга тақиқ қўйишни режалаштираётганини айтди. Уларнинг фикрига кўра, бундай кийим миллий хавфсизликка салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Euronews телеканалига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Таъкидланишича, жамоат хавфсизлиги вазири Сарат Вирасекара тегишли ҳужжатни имзолаган, энди у кўриб чиқиш учун ҳукуматга тақдим этилади.

«Болаликда кўпчилигимизнинг мусулмон дўстларимиз, шунингдек, мусулмон қиз дўстларимиз бўлган, лекин улар ҳеч қачон паранжи тақмаган. Бу экстремизмнинг белгиси, у яқинда пайдо бўлди. Шунинг учун биз буни, албатта, тақиқлаймиз», — деди Вирасекара.

Бундан ташқари, вазир ҳукуматнинг орол давлати ҳудудидаги мингдан зиёд мусулмон мактабларини ёпиш режаларини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу таълим муассасалари Шри-Ланканинг таълим сиёсатига тўғри келмайди.

Телеканалнинг маълумотларига кўра, мамлакатда ислом динига эътиқод қилувчи тахминан икки миллион аҳоли истиқомат қилади. Охирги марта паранжига тақиқ 2019 йилги 250 дан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлган терактлардан кейин қўйилган эди.

Киритилди: 23:06 15.03.2021. Ўқилди: 2676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!