Шри-Ланкада "Дитва" циклони сабаб кўчки ва сув тошқинлари оқибатида камида 355 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда мамлакатнинг Табиий офатларни бошқариш маркази ҳисоботида маълум қилган.
Барча 25 туманни қамраб олган даҳшатли табиий офат қурбонлари сони 355 нафарга етди, яна 366 киши бедарак йўқолган.
Қутқарув хизматлари қидирув-қутқарув ишларини давом эттириб, жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатмоқда.