Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шойгу МДҲ мудофаа вазирларига янги қуролларни намойиш қилди

Шойгу МДҲ мудофаа вазирларига янги қуролларни намойиш қилди

Россия МДҲ давлатлари билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни оширишга доим очиқ, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу жума куни МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг Тула шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида.

"Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалалари мудофаа вазирлари кенгаши ва икки томонлама алоқаларнинг доимий диққат марказида. Шу муносабат билан Россия Федерацияси бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга доимо очиқ эканлигини таъкидламоқчиман", — деди Шойгу.

Шунингдек, Россия мудофаа вазири МДҲлик ҳамкасабаларига Тула қуролсозлик корхоналарида ишлаб чиқилган Россиянинг энг янги ўқотар қуроллар намуналари билан таништирди.

Ана шундай қуроллардан бири ПП-2000 пистолет-пулемёти бўлди. Ушбу қуролни серияли ишлаб чиқиш Россияда яқинда бошланган. Айни дамда ундан махсус бўлинмалар ҳамда учувчилар тўппонча ўрнига фойдаланмоқда.

Киритилди: 22:27 29.09.2023. Ўқилди: 7887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!