Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу душанба куни режалаштирилган иш сафари билан Эронга келди.
Россия Хавфсизлик Кенгаши аппарати маълумотларига кўра, у Теҳронда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиан ва Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Муҳаммад Бағирий билан музокаралар ўтказади. Шойгуни Эрон президенти Масуд Пезешкиан ҳам қабул қилади.
Музокараларда икки томонлама ҳамкорликнинг кенг доираси ва уни мустаҳкамлаш – хавфсизлик соҳасидан тортиб савдо-иқтисодий лойиҳаларгача, шунингдек, глобал ва минтақавий хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинади.