Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шойгу Афғонистонга ташриф буюриб, “Толибон” билан музокаралар олиб борди — “ТАСС”

A A A
Шойгу Афғонистонга ташриф буюриб, “Толибон” билан музокаралар олиб борди — “ТАСС”

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистон бошқарувидаги “Толибон” олий раҳбарияти билан учрашди. Учрашув давомида иқтисод, транспорт ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди, деб ёзади Россия давлат агентлиги.

"Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасида бўлган вақт ичида кўп нарса ўзгарганини айтмоқчиман. Россия Афғонистон билан барча йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр", — дея Шойгунинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Афғонистоннинг Аlemareh ахборот портали, шунингдек, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Кобулга ташрифи чоғида "яқин келажакда сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш" учун “Толибон”ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш режаларини маълум қилганини хабар қилди.

Киритилди: Бугун 15:06. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!