Бугун 21 ноябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Шотландия ўрмонларида камёб олмахон тури яшамоқда

Шотландия ўрмонларида камёб олмахон тури яшамоқда

Шотландия шарқида ҳайвонот олами ҳимоячилари оқ рангдаги олмахоннинг суратини олишга муваффақ бўлди.

Экспертларнинг хулосасига кўра, олмахоннинг ранги кулранг эмас, балки қизил тусда. Сабаби, олмахоннинг қулоқ суякларида кулранг пигмент кўзга ташланмаган.

«Биз сифатли суратларни қўлга киритиш учун бир нечта жойга махсус камераларни жойлаштирамиз. Нима бўлганда ҳам бу олмахонларнинг камёб ва антиқа тури», – дейди эколог Гвен Маггс.

Олмахонни Шотландия шимоли-шарқидаги қизил олмахонларни асраш ва уларни кўпайтириш тарғиботини амалга оширувчи экология фаоллари ўрмонда учратиб қолган. Энди улар олмахоннинг ҳақиқатан ҳам кўзларининг ранги қизил бўлган албинос турига мансуб ёки мансуб эмаслигини аниқлаши лозим.

«Одатда, ўрмонларда оқ рангли чумчиқ, қарға, зағизғон ва ҳатто типратиканларга ҳам дуч келиш мумкин. Лекин улар ҳақиқий албинослар эмас», – дея таъкидлаган Шотландия шимоли-шарқий биохилма-хиллик координатори Алекс Стюарт.

Киритилди: 17:15 02.11.2019. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!