Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Шомуродовнинг "Трабзонспор"га трансфери нега амалга ошмай қолди?

Шомуродовнинг "Трабзонспор"га трансфери нега амалга ошмай қолди?

Туркиянинг "Трабзонспор" клуби ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунига қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган.

Трабзон клуби ҳужумчи Фелипе Аугусто ўрнига 18 ёшли Рене Митонгони харид қилган. Бироқ жамоа ёш футболчига мунтазам ўйин амалиёти бериш мақсадида уни ижарага юборишни, ҳужум чизиғини эса тажрибали форвард билан кучайтиришни режалаштирган.

Жамоа бош мураббийи Фатиҳ Теккега Шомуродовнинг ўйин услуби маъқул келган ва ўзбекистонлик ҳужумчи трансфер рўйхатидаги асосий номзодлардан бири сифатида белгиланган.

Маълум қилинишича, "Трабзонспор" раҳбарияти 31 ёшли футболчининг трансфери бўйича "Башакшеҳир" билан дастлабки музокараларни ҳам ўтказган. Fanatik нашрига кўра, Истанбул клуби Шомуродов учун 13-15 миллион евро атрофида маблағ талаб қилган.

"Трабзонспор" трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужум чизиғини Шомуродов билан кучайтиришни режалаштирган, аммо якунда келишув амалга ошмаган.

"Башакшеҳир" Конференциялар лигаси саралаш босқичидан ўта олмаганидан кейин айрим етакчи футболчиларини сотишга қарши бўлмаган. Шу билан бирга, жамоа ҳужум чизиғида Селке, Нуну да Кошта, Бертуғ Йилдирим, Умут Бозок ва Шомуродов ўртасида рақобат юқори.

Бироқ "Башакшеҳир" томонидан белгиланган юқори трансфер нархи ва "Трабзонспор"даги легионерлар лимити билан боғлиқ вазият туфайли келишувни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар якунлашнинг имкони бўлмаган.

Маълумот учун, "Башакшеҳир" Шомуродов трансфери учун жами 5,8 миллион евро сарфлаган. Клуб 2025 йилда ҳужумчини "Рома"дан 3 миллион еврога ижарага олган ва кейинчалик шартномадаги 2,8 миллион евролик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган.

Киритилди: 14:15 06.09.2026. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!