Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шомуродовнинг бош мураббийи фаолиятини якунлашини эълон қилди!

Шомуродовнинг бош мураббийи фаолиятини якунлашини эълон қилди!

"Рома" бош мураббийи Клаудио Раньери жорий мавсум якунлангач, фаолиятини якунлаш фикридан қайтмаганини маълум қилди.

73 ёшли мутахассис "Кальяри"ни А Серияга олиб чиққач, мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди, аммо инқирозли мавсумда "Рома"га қайтиш таклифини қабул қилди. Римликлар А Сериядаги сўнгги олтита ўйинда ғалаба қозониб, еврокубоклар зонасидан икки очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Нафақага чиқишни кечиктирмоқчиманми? Йўқ, йўқ, фаолиятини якунлаш - бу тўғри қарор!

Жадвал бўйича бундай кескин кўтарилишни кутганмидим? Мен бунга унчалик ҳайрон бўла олмайман, чунки ўз ишимда доимо ижобий кайфиятда бўлганман. Бу ерга келганимда ўзига бўлган ишончини бироз йўқотган кучли таркибни кўрдим. Шунчаки уларни бирлаштиришга, уларда ишонч уйғотишга, уларга лойиқ бўлган нарсани беришга ҳаракат қилдим. Улар яна бир бутун бўлиб, катта ютуқларга эришдилар. Энди мавсумнинг энг гўзал ва энг қийин қисми бошланади", - деди 73 ёшли мутахассис.

Киритилди: 12:48 19.03.2025. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!