Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шомуродовга Италия клуби ҳам даъвогарга айланди

Шомуродовга Италия клуби ҳам даъвогарга айланди

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

SportItalia нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчига келаси мавсум А Серияда тўп тепадиган "Кремонезе" клуби қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, "Рома" Шомуродовни 30 июнга қадар сотиб юбормоқчи. Ҳужумчининг римликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Шомуродов 2024/25 йилги мавсумда "Рома" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урган ва бешта голли узатмани амалга оширган. Унинг бозор қиймати етти миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:44 24.06.2025. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!