Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шомуродов ва Файзуллаев "Башакшехир" сафида қанча маош олади?

Шомуродов ва Файзуллаев "Башакшехир" сафида қанча маош олади?

Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" жамоаси сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев тўп тепмоқда. Футболчиларнинг ушбу клубда олаётган маоши маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, Шомуродов ҳафтасига 24 минг евро маош олади ва йил давомида 1,25 млн евро ишлаб топади. У "Башакшехир" жамоасида энг кўп маош оладиган тўртинчи футболчи ҳисобланади. Файзуллаевга эса ҳафтасига 10 минг евро тўланади. Ярим ҳимоячининг йиллик маоши 560 минг еврони ташкил қилади.

Қуйида футболчиларнинг ойлик маошлари билан тўлиқ танишиб олишингиз мумкин.
Шомуродов ва Файзуллаев "Башакшехир" сафида қанча маош олади?
Маълумот учун, Элдор Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Аббосбек эса 9 та баҳсда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 23:51 28.12.2025. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!